Эрон икраси/ Каспий денгизининг ўзига хос таъми
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98458-Эрон_икраси_Каспий_денгизининг_ўзига_хос_таъми
Хорижий аудитория учун Эрон икраси нафақат озиқ-овқат маҳсулоти балки Эроннинг бой маданияти ва тарихининг рамзи ҳисобланади.
(last modified 2025-12-25T08:47:16+00:00 )
декабр 04, 2025 09:58 Asia/Tashkent
  • Эрон икраси/ Каспий денгизининг ўзига хос таъми
    Эрон икраси/ Каспий денгизининг ўзига хос таъми

Хорижий аудитория учун Эрон икраси нафақат озиқ-овқат маҳсулоти балки Эроннинг бой маданияти ва тарихининг рамзи ҳисобланади.

Дунёдаги энг қиммат ва ҳашаматли озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлган Эрон икраси энг катта кўл бўлган Каспий денгизидан олинади.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон айниқса, Белуга, Суруга ва Остра турларнинг энг бой манбаларидан бири бўлган жаҳон икра бозорида алоҳида ўрин тутади. Мазкур маҳсулот нафақат юмшоқ таъми ва ўзига хос текстураси, балки унинг ҳақиқийлиги ва юқори ишлаб чиқариш сифати билан ҳам хорижий аудиторияни айниқса Европа ва Осиёда жуда жозибали.

Маълумотларга кўра. Эрон етиштириладиган икра етиштирувчи йирик давдатардан бири ҳисобланади. Унинг экспорти 2025-йилда 15 фоизга ўсиши мўлжалланмоқда.Бу ҳашаматли ресторанлар ва халқаро бозорларга талаб ортиб боарётганини акс эттиради. Эрон икраси Каспий денгизи бекиридан ишлаб чиқарилади, бу минтақанинг тоза экологик шароити ва мусаффо суви туфайли ажойиб сифатга ҳам эгадир. Ишлаб чиқариш жараёни халқаро гигиена стандартларини таъминлайдиган анъанавий усуллар ва замонавий  технологияларнинг комбинациясидир. Ишлаб чиқаришдаги бундай аниқлик Эрон икрасини ошпазлар ва ҳашаматли истеъмолчилар учун идеал танловга айлантирди. Мисол учун, Эрон белуга икра, катта дон ва сариқёғли таъми билан Европа ва БАА бозорларида жуда машҳур.

Эрон икрасининг яна бир афзаллиги унинг глобал рақобатчиларга нисбатан рақобатбардош нархидир. Эрон икраси россиялик ҳамкасбларига қараганда ўхшаш ёки ҳатто ундан ҳам яхшироқ сифатни таклиф қилса-да, Эронда ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги уни жаҳон бозорлари учун янада қулайроқ вариантга айлантиради.