Эрон икраси - дунёдаги энг яхши икра
(last modified Mon, 21 Dec 2020 06:42:34 GMT )
декабр 21, 2020 11:42 Asia/Tashkent
  • Эрон икраси - дунёдаги энг яхши икра

Эронда ишлаб чиқариладиган икра ўзига хос сифати туфайли дунёдаги энг яхши маҳсулотлардан бири ҳисобланади ва Хитой ва Россия каби рақобатчилар борлигига қарамай ҳалигача ҳам ўз мавқеини сақлаб қолмоқда.

Сўнгги йилларда Эрон экспортининг энг юқори авжидан узоқлашганини ҳисобга олиб, аста-секин балиқ етиштириб чиқариш бўйича фермер хшжаликларининг ривожланиши ва уларни ташкил этиш билан яна экспорт ҳажмини оширишга қадам қуйди ва ҳижрий-шамсий 1404 йил уфуқида 100 тонна икра ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Эронда ишлаб чиқариладиган икра ўзига хос сифати туфайли дунёдаги энг яхши маҳсулотлардан бири ҳисобланади 

Гўшти ва тухуми ҳаўаматли ва люкс маҳсулот ҳисобланадиган икра ҳозирда Европа Иттифоқи, Америка. Австралия ва Осиёга экспорт қилинмоқда. Чунончи, айрим мамлакатлар олдиндан сотиб олишган.

Эрон икраси дунёдаги энг сифатли икра саналади. 
Дунёдаги айрим мамлакатлар Эрон икрасини олдин сотиб олишган. 

Эрон икрасига бўлган талаб уни мамлакат валютасининг муҳим таркибий қисмига айлантирган. Ёқилғи нархи пасайиб ёки ўзгариб тўрадиган ва санкциялар мамлакатнинг энг муҳим экспорт таварлари сифатида икранинг сотилишини нолга камайтириш учун амалга ошираётганг барча сайъ-ҳаракатлар вақтида икра экспортига эътибор ва унинг мамлакатда валюта киритишдаги аҳамияти муҳим масала бўлиши мумкин.

Эрон икрасидан Европанинг улуши 68 фоизни ташкил этади. 

Эрон божхонак наттоқи Сайид Руҳуллоҳ Латифий шундай деб фикр билдиради: "Ўтган саккиз ой давомида Эрон икрасини экспорт қилиш умумий ҳажми 624 минг 294 долларни ташкил этди. Европанинг Эрон икрасида бўлган улуши 68 фоиз, Осиё 30 фоиз, Америка бир фоиздан кўпроқ, қолган бир фоиздан камроғини Австралия сотиб олди. Германия, Белгия, Япония, Англия, Аморот, Голландия ва испания тартиби билан ўтган саккиз ой давомида Эрон икрасини сотиб олган мамлакатлар жумласидандир."

Ҳижрий-шамсий 1404 йилда 100 тонна икра ишлаб чиқариш режалаштирилган 

Россия, Уммон, Гонконг, Италия, Канада, Қатар, Австралия, Қувайт, Швецария, Тайланд, Жанубий Корея, Тайван, Сингапур, Швеция, ва Комбоджа тартиби билан Эрон икрасини сотиб олувчи мамлакатлар қаторида жой олган.