Нима учун Европа Иттифоқи ижтимоий тармоқларга қарши саф тортди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98462-Нима_учун_Европа_Иттифоқи_ижтимоий_тармоқларга_қарши_саф_тортди
Европа Комиссияси Facebook, Instagram ва TikTok’ни Европа Иттифоқининг рақамли қонунчилигини бузганликда ва шафффолик йўқлигида айблади ва уларни катта жарималар билан таҳдид қилди.
(last modified 2026-01-07T05:54:15+00:00 )
декабр 06, 2025 08:53 Asia/Tashkent
  • Нима учун  Европа Иттифоқи ижтимоий тармоқларга қарши саф тортди?

Европа Комиссияси Facebook, Instagram ва TikTok’ни Европа Иттифоқининг рақамли қонунчилигини бузганликда ва шафффолик йўқлигида айблади ва уларни катта жарималар билан таҳдид қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Европа Комиссияси  Facebook, Instagram ва TikTok’ni Иттифоқининг рақамли қонунчилигини бузганликда айблади.  Маълумоттлар шаффофлиги йўқлиги сабабли, бу компаниялар оқловчи даллиларини тақдим қилмаса ёки тузатишлар киритмаса, катта жаримага тортилиши мумкин.  Еврокомиссия Instagram ва  Facebook’да шикоят қилиш имкониятида камчиликларни аниқ олади ва айтилишича, ҳозирда эгалик ҳуқуқи АҚШга ўтаётган Тик Ток тадқиқотчиларга ўз маълумотлаига етарлича рухсат бермаяпти ва шу билан мустақил назоратга тўсқинлик қилмоқда.  Ушбу платформалар, шунингдек уларнинг шартларини бузганликлари учун профилларини блоклаш ёки постларни ўчиришда айбланади. Фойдаланувчилар Европа Иттифоқи қонунчилиига биноан бундай қарорларига эътироз билдириш ҳуқуқига эга. Европа Комиссияга кўра,  Facebook ва Instagram шикоятлар учун ягона алоқа нуқасига эга ва зарар кўрган шахслар у ерда ўз даллилларини тақдим эта олмайди.

Европа Комиссияси , шунингдек, фойдаланувчилар томонидан тақиқланган контент ёки нотўғри маълумотлар ҳақида ҳабар бериши тизимини етарли эмас деб топди ва бу функция   Facebook ва Instagram’да яхши ишламаяпти, деб эълон қилди. Ушбу платформалар ҳисоботларни юборишда шахсий маълумотларни сўраш учун  ҳам танқид қилинди. Инстаграмм ва Facebook Meta гуруҳига тегишли. Бу ҳаракат Европа Иттифоқининг рақамли қонунларини қўллаш бўйича давом этаётган саъй -ҳаракатларининг бир қисми сифатида амалга оширилади. Мета иттифоқи қоидаларини бузганликда айбланган иккинчи АҚШ платформасидир. Илгари Илон Маскнинг  X 2024-йил июл ойида худди шундай айбловга дуч келган эди. Европа Комиссиясининг баёнотида айтилишича., Facebook ва Instagram ноқонуний контенг ҳақида хабар бериш учун етарли функцияларга эга эмаслиги ва фойдаланувчи интерференцияларни чалғитувчи қилиб ишлаб чиққан.Терговнинг бошқа баъзи қисмлари, жумладан платформалар вояга етмаганларни қандай ҳимоя қилиш ва уларнинг сайловларини манипуляция қилишдаги роли ҳал ҳам давом этмоқда.

Европаниннг Космиссиясининг АҚШ ижтимоий тармоқларига қарши иши рақамли платформаларини глобал тартибга солишда бурилиш нуқтасига айланиши ва технология соҳасида  трансатлантик кескинликни кучайтириши мумкин.