Сионистик режим ОАВлари: ҲАМАСнинг ҳарбий қудрати сақланиб қолмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98466-Сионистик_режим_ОАВлари_ҲАМАСнинг_ҳарбий_қудрати_сақланиб_қолмоқда
Сионистик режим ОАВларининг янги ҳисоб-китоби шуни кўрсатадики, Ғазо уруши ҲАМАСнинг ҳарбий қудратини йўқ қилмаган.
(last modified 2026-01-07T05:54:15+00:00 )
декабр 06, 2025 08:56 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ОАВлари: ҲАМАСнинг ҳарбий қудрати сақланиб қолмоқда
    Сионистик режим ОАВлари: ҲАМАСнинг ҳарбий қудрати сақланиб қолмоқда

Сионистик режим ОАВларининг янги ҳисоб-китоби шуни кўрсатадики, Ғазо уруши ҲАМАСнинг ҳарбий қудратини йўқ қилмаган.

Ғазо сектори уруши бошланганидан икки йил ўтиб, Исроил режимининг хавфсизлик бўйича баҳолашлари ҲАМАС ҳаракати ҳали ҳам муҳим ҳарбий кучга эга эканлигини кўрсатмоқда. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режимнинг 14-канали ҲАМАС қуролли кучлари сонини 20 мингга яқин деб ҳисоблаган Ушбу сионистик режим ОАВларининг баҳолашлари шуни кўрсатадики, ҲАМАС ҳаракатида ҳали ҳам юзлаб ракеталар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари ўртача масофага эга ва босиб олинган ҳудудлар марказига етиб боришга қодир. ҲАМАС кучлари ихтиёрида минглаб  RPG  типдаги зирҳга қарши қуроллари 10 000 дан ортиқ узоқ масофали қуроллари ҳам мавжуд. Бу тахминнинг асоси шундики, ҲАМАСнинг ҳарбий тузилмаси 6 та бригада ва 24 та баталонни ўз ичига олади, уларнинг баъзилари ҳозир ҳам фаол. Бу ҳисоб, шунигдек, Ғазо урушидан олдин мавжуд бўлган ҳарбий тунелларининг ярмидан кўпи фоаллигини кўрсатади.

Шу нуқтаи назардан, Исроил режими хавфсизлик хизматларининг собиқ зобити, Ғарбий Осиёдаги қуролли гуруҳлар ва ноанъанавий урушлар соҳасида тадқиқотчи ва таҳлилчи Ор Лавли ибронийча  Маарив газетаси билан суҳбатида деди: ҲАМАС ҳаракатининг Ҳизбуллоҳ ва Эрондан кучсизроқ  ҳақидаги тасаввур Ироилнинг Ғазо секторига эътиборини камайтиришга сабаб бўлди. ҲАМАС икки йиллик уруш давомида,  бир қанча кучларини йўқотганига қарамай, омон қолишга муваффақ бўлди ва келажакда ўзини жонлантириши мумкин эди. Бу ҳаракат энди тўғридан-тўғри ҳужумларни бошламаслиги мумкин, аммо у Исроилга қарши келажакаги ҳар қандай минтақавий  қарама-қаршиликка қўшилади. Бу сионис мутахассис ўз сўзларида Исроил ҳали ҳам ҲАМАС менталитетини тушуна олмаяпти ва 7-октябр воқеалари унинг ҳарбий ва разветка идоларари бошига тушган катта хавфсизлик муваффақиятсизликлари даражасини ошкор қилди.

Сионистик режими ОАВлари ва экспертларининг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қудратини тан олишлари, Ғазо бўлгаси уруши бошланганидан бери Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу режим ҲАМАСнинг ҳарбий қудратини йўқ қилишга интилаётгани ва бу мақсадга эришгунга қадар урушни давом эттиришини қайта -қайта таъкидлаган пайтга тўғри келади.

The National Interest: Исроилнинг ҲАМАС устидан "тўлиқ ғалабаси" саробдан бошқа нарса эмас эди