Исфаҳон университети, Эроннинг жаҳон маданий пойтхатидаги илмий маркази
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98464-Исфаҳон_университети_Эроннинг_жаҳон_маданий_пойтхатидаги_илмий_маркази
Исфаҳон университети Эроннинг энг нуфузли университетларидан бири бўлиб, инглиз тилида турли курсларни таклиф қилади ва бутун дунёдан халқаро талабаларни қабул қилади.
(last modified 2026-02-05T08:55:53+00:00 )
декабр 06, 2025 08:54 Asia/Tashkent
  • Исфаҳон университети, Эроннинг жаҳон маданий пойтхатидаги илмий маркази
    Исфаҳон университети, Эроннинг жаҳон маданий пойтхатидаги илмий маркази

Исфаҳон университети Эроннинг энг нуфузли университетларидан бири бўлиб, инглиз тилида турли курсларни таклиф қилади ва бутун дунёдан халқаро талабаларни қабул қилади.

Исфаҳон унивеситети Эрондаги энг нуфузли давлат университетлардан бири бўлиб, Исфаҳоннинг тарихий ва маданий шаҳрида жойлашган. Эроннинг маданий пойтахти сифатида танилган шаҳар.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу университет 1946 йилда такшкил этилган ва ҳозирда Эроннинг илмий марказларидан бири сифатида танилган, бакалавриат, магистратура ва докторантура даражасида 14 дан ортиқ факултет ва ўнлаб илмий йўналишларга эгадир.

Илмий, маданий ва арзон муҳитда ўқишга интилаётган халқаро талабалар учун  Эроннинг марказий қисмидаги Исфаҳон университети жозибали ва ишончли манзилдир. Университети Осиё, Африка ва Европа давлатларидан келган юзлаб чет эллик талабаларга мезбонлик қилади ва турли хил ва дўстона академик муҳитни таъминлайди. Асосий фанлар муҳандислик, гуманитар фанлар ва ижтимоий фанлар бўйича турли йўналишлар форс ва инглиз тилларда тақдим этилади ва баъзи магистратура ва докторлик кучларни тўлиқ инглиз тилида ўқитилади.

2020 йилда  Round University Ranking (RUR) маълумоларига биноан, Исфаҳон университети дунёдаги энг яхши 1100 та университет орасида 591-ўринни эгаллади.  2019 Times Higher Education Rankings рейтингига кўра, Исфаҳон универстети бизнес бошқарув соҳасида дунёдаги энг яхши 600 та университет орасида 501-ўринни эгаллади.  Чет эллик талабалар Халқаро Исфаҳон университетида физика, математика, информатика, геогафия, тилшунослик, хақларо алоқалар ва менежементи каби фанлар орасидан  ўз академик  дастурларини танлаши мумкин. Исфаҳон уиверситетидаги Халқаро академик ҳамкорлик бўлими халқаро талабалар Эронда ўқиш бўйича муаммосиз ва бойитувчи тажрибага эга бўлишлари учун виза бўйича йўриқнома, талабалар ётоқхонасида жойлашиш, форс тиллини ўқитиш ва маданий ва таълимни қўллаб-қувватлаш каби кенг қамровли хизматларини таклиф этади.

Илгари Исфаҳон университетининг эронлик бўлмаган талабалар билан ишлаш бўлими директори Сайидмеҳди Лутфий университетда 12 хил миллатдаги 1400 нафар хорижлик талаба таҳсил олаётганини маълум қилиб, миқдордан кўра сифатни биринчи ўринга қўйиш  ва керакли таълим ва ижтимоий хизматларни тақдим этишга эътибор қаратиш халқаро талабаларни жалб қилиш учун энг яхши реклама ҳисобланади.

Эроннинг Санъати Шариф /Технология/ университети; Эрон олий таълимнинг халқаро уфқлари билан флагмани