Эроннинг Тарбият Модарес университети; илғор материаллар технологияси соҳасида пешқадам
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98822-Эроннинг_Тарбият_Модарес_университети_илғор_материаллар_технологияси_соҳасида_пешқадам
Эроннинг Тарбият Модарес университети илғор материаллар технологияси соҳасида миллий ва жаҳон миқёсидаги етакчи ўринларни қўлга киритиб, нуфузли ва таъсирчан эронлик илмий даргоҳ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.
(last modified 2026-03-18T07:10:06+00:00 )
феврал 24, 2026 10:07 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Тарбият Модарес университети; илғор материаллар технологияси соҳасида пешқадам
    Эроннинг Тарбият Модарес университети; илғор материаллар технологияси соҳасида пешқадам

Эроннинг Тарбият Модарес университети илғор материаллар технологияси соҳасида миллий ва жаҳон миқёсидаги етакчи ўринларни қўлга киритиб, нуфузли ва таъсирчан эронлик илмий даргоҳ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.

Парс Тодининг Мехр ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Ислом дунёси илм-фанга оид иқтибослар институти (ISC) маълумотига кўра, мазкур университет 2005-2024 йиллар мобайнида илғор материаллар технологияси соҳасидаги илмий маҳсулотлар бўйича Эроннинг илғор олийгоҳлари қаторидан жой олган. Ҳисобот Web of Science базаси маълумотларига асосланиб, Эрон Ислом Республикаси ва ислом мамлакатларининг мазкур соҳадаги илмий ишланмаларининг жаҳон миқёсидаги ўрнини баҳолаган.

Таҳлилларга кўра, Тарбият Модарес университети "Металл-органик каркаслар" (MOF) йўналишида 389 та илмий мақола нашр этиб, бу борада Эронда етакчиликни қўлга олган. Ушбу стратегик аҳамиятга молик соҳа энергия сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси ва замонавий технологияларда кенг қўлланилади.

Шунингдек, EduRank халқаро рейтингида материаллар соҳаси бўйича Тарбият Модарес университети дунёнинг 391-ўринини, Осиёнинг 127-ўринини ва Эрон бўйича олтинчи поғонани эгаллаган. Тарбият Модарес университетининг нуфузли халқаро рейтингларда доимий иштироки Эроннинг илғор материаллар соҳасидаги илмий маҳсулотларининг изчил ривожланиши ва Ислом Республикасининг минтақавий ҳамда жаҳон илмий ҳамжамиятидаги мавқеининг янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

*Эронлик тадқиқотчилар ҳужайравий маҳсулотни 14 кунлик музлатиш чекловини АҚШдан олдин бартараф этди

*13 та халқаро нано стандарти рўйхатдан ўтказилди; Эрон дунёда тўртинчи фаол мамлакат

*Эрон дунёдаги 110 та ривожланган маҳсулот клубига қўшилди