Италиялик ёзувчи: Оятуллоҳ Хоманаийнинг таълимотлари тарихда сақланиб қолади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100054-Италиялик_ёзувчи_Оятуллоҳ_Хоманаийнинг_таълимотлари_тарихда_сақланиб_қолади
Итлиялик ёзувчи ва ижтимоий фаол шаҳид бўлган Эрон раҳбарининг жаноза маросимида қатнашиш учун Теҳронга келаганидан олдин шундай таъкидлади: Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикрлари ва таълимотлари тарихда сақлниб қолади ва Ғарб ташвиқоти Эрон халқининг қаршилик кўрсатгани ҳақиқатини бузиб кўрсатишга қодир эмас.
(last modified 2026-07-04T13:57:56+00:00 )
июл 04, 2026 18:37 Asia/Tashkent
  • Италиялик ёзувчи: Оятуллоҳ Хоманаийнинг таълимотлари тарихда сақланиб қолади
    Италиялик ёзувчи: Оятуллоҳ Хоманаийнинг таълимотлари тарихда сақланиб қолади

Итлиялик ёзувчи ва ижтимоий фаол шаҳид бўлган Эрон раҳбарининг жаноза маросимида қатнашиш учун Теҳронга келаганидан олдин шундай таъкидлади: Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикрлари ва таълимотлари тарихда сақлниб қолади ва Ғарб ташвиқоти Эрон халқининг қаршилик кўрсатгани ҳақиқатини бузиб кўрсатишга қодир эмас.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Италиялик ёзувчи ва ижтимоий  фаол Давид Росси видео -мурожаатида таниқли арбоб Оятуллоҳ Хоманаийнинг дафн маросимида, қатнашиши тарихда ҳамда Эрон халқи учун муҳим ва тарихий лаҳзага бевосита гувоҳ бўлиш мақсадида Теҳронга катта ҳаяжон ва иштиёқ билан йўл олаётганини маълум қилди.

У ўз сўзларида Оятуллоҳ Хоманаийнинг сиёсий ва фалсафий қарашлари ҳақида 300 саҳифадан ортиқ ҳажмдаги асар тузилганига ҳам ишора қилиб, шундай фикр билдирди: у кишиниг ўзи ҳам ушбу китобга кириш сўзи ёзган. Россига кўра, ушбу асар шунчаки шаҳид бўлган раҳбарнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя эмас, балки у тенглилик ва мустақиликка  асосланган жамиятни барпо этиш мақсадида 1979- йилда империализм, эксплуатация ва ўз бойликларининг талон-тарож қилинишига қарши бош кўтарган халқ тарихини ҳикоя қилади. Италиялик ёзувчи Ислом Инқилоби Эорн  халқиниг қўллаб-қувватлаши ва ҳурматидан баҳраманд бўлишга давом этаётганини ва бу ҳақиқат Ғарб тарғиботи томонидан тақдим этилган Ислом респубилкаси қиёфасига кескин зид эканлигини ҳам эълон қилди.

Россия Эрон халқининг кўрсатиш салоҳиятини "ҳайратланарли" деб таърифлаб шундай деди: Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик қилмаган ва сўнгги йилларда  ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашишда, минтақанинг шиа аҳолисини қўллаб-қувватлашда ва Фаластин қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнади. Вашингтон сиёсатини танқид қилар экан, у шундай қўшимча қилди: ИШИД террорчи гуруҳи АҚШнинг кўмаги ва маблағлари билан мустаҳкамланди, аммо Эрон ушбу террорчи гуруҳга қарши  курашнинг олдинги сафида турди ва минтақа халқарини унинг таҳдидидан озод қилишга ёрдам берди.

Бу италиялик ижтимоий фаол шунингдек, Эрон Ислом республикасининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдаги ролини таъкилаб деди: Теҳроннинг Фаластин қаршилик ҳаракатини ҳимоя қилиши-мамлакатнинг мазлум халқларни қўллаб-қувватлаши  ҳмда глобал гегемонликка қарши туришга қаратилган кенгроқ ёндашувининг бир қисмидир.

Хулоса қилиб айтганда  у шунингдек шундай изҳор қилди: Эроннинг тарихий йўли ва мавқеини англашни истамаганлар уни бузиб кўрсатишлари мумкин, аммо ҳақиқат барҳаёт қолади ҳамда шаҳид Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг таълимотлари тарих хотирига муҳрланиб қолади.