Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув/ Теҳроннинг " Мусалло" мажмуаси эшиклари очилди
-
Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув/ Теҳроннинг " Мусалло" мажмуаси эшиклари очилди
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими Теҳроннинг " Мусалло" мажмуаси ва унинг атрофидаги кўчаларда миллионлаб мотам тутувчилар иштирокида бошланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шаҳид бўлган мужоҳид- Ҳазрат Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий ва у кишиниг оила аъзолари билан видолашув маросими бугун ҳижрий-1405-йил Тир йининг 13-куни, шанба эрталаб Теҳроннинг Мусалло мажмуасида мотам тутаётган фуқаролар иштирокида бошланди.
Шаҳид имом мужоҳиднинг қонли меърожга чиқишлари хотирасига бағишланган штаб эълонига кўра. шаҳид Оятуллоҳ Хоманаий билан видолашув маросими марҳумлар билан видолашиш учун жаноза маросими,жаноза намозини ўқиш ва дафн қилиш ишлари ҳижрий-шамсий 1405-йил тир ойининг 13-куни /якшанба/* тақвим бўйича Муҳаррам ойининг 19-20-кунларига тўғри кепади/ Теҳрон шаҳрида Имом Хусуний номидаги Мусалло мажмуасида ўтказилиши белгилланган. Шундан сўнг, дафн маросими юришлари 2026-йил 6-, душанба куни Теҳронда ва 2026-йил 7-июл, сешанба куни Қум шаҳрида, якуний дафн маросими ҳамда Машҳаддаги имом Ризо/а/ зиёратгоҳида дафн этиш эса 2026-йил 9-июлl, пайшанба куни— Муҳаррам ойининг 24-кунига тўғри келадиган санада ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув ва дафн маросимлари чоршанба куни-Тир ойининг 17-кунида Нажаф ва Карбало шаҳарида ўтказилиши режалаштирилган.
Кеча Теҳронда дунёнинг турли мамлакатларидан келган турли дин ва конфессиялар вакиллар раҳбарлар, расмийлар ва таниқли шахслар учун ҳурмат бажо келтириш маросими бўлиб ўтди.