Эрон армияси Қувайтдаги АҚШ базаси ва муҳим марказларига дрон билан ҳужум қилди
Эрон Ислом Республикаси армияси, Соиқа оператсиянинг 21 босқичда Қувайт Ад- дуҳадаги АҚШ террорчи бӯлинмаларини дрон орқали нишонга олди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг айрим минтақаларига қарши ёвуз душманнинг кетма кет тажовузларига жавобан, Эрон Ислом республикаси армияси Соиқа оператсиянинг 21 босқичида, чоршанба тонгида, Қувайт ғарбидаги Ад-дуҳа базасидаги АҚШ жиноятчи армиясининг " ӯқ- дори омборлари" ва пиёда кучлари қӯмондонлик марказининг логистика тажҳизотларини кӯплаб дронлар ёрдамида нишонга олди.
Ад-дуҳа ҳарбий қисми Қувайт ғарбидаги АҚШнинг энг муҳим ва асосий ҳарбий қисмидир ва Осиё ғарбидаги АҚШ ҳарбийлари учун ҳимоя марказларидан биридир. Ушбу базада АҚШ пиёда кучлари ва кӯп ҳажмдаги ҳарбий тажҳизотлари билан ҳаво ва денгиз кучлари ҳам жойлаштирилган.Бошқа томондан, Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси ҳам эълон қилди: қӯриқчилар корпусининг шижо кучлари сешанба оқшомида Наср 2 оператсиянинг 24 тӯлқини ва радарлардан минтақани тозалаш давомида, бириинчи огоҳлантириш радарига ҳужум қилиб, Али Ассалом базаси атрофидаги тактик радар комплекси ва Қувайтдаги Бубиён оролидаги радар системасини йӯқ қилиб, ишдан чиқаришди.Шунингдек Ҳазрат Хотвмуланбиё (с) марказий қӯмондонлиги ҳам, жиноятчи АҚШни Эрон Ислом Республикасининг нозик ва ядровий марказларига таҳдид хусусида огоҳлантирди.
Хотвмуланбиё ҳарбий қӯмондонлиги қӯшимча қилди: АҚШ террорчи ва тажовузкор армияси шундай бир босқичга киргпнида, уни минтақада урушни кенгайтриш сифатида биламиз ва ушбу ёвуз мамлакат манфаатлари, унинг шериклари ва ҳомийлари Эрон армиясининг нишонига айланади.Сешанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Ливан президенти Жозеф Увн билан учрашганида, АҚШ "яқинда" Эрон марказидаги Куланг тоғига ҳужум қилади, деб даъво қилди.