Хотамуланбиё ҳарбий маркази огоҳлантирди: бир қатра нефт экпорт бӯлишига ижозат бермаймиз
-
Хотамуланбиё ҳарбий маркази огоҳлантирди: бир қатра нефт экпорт бӯлишига ижозат бермаймиз
Эрон Ислом республикаси Хотамуланбиё ҳарбий қароргоҳи огоҳлантирдики, АҚШ таҳдидлари амалга оширилганида, Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари бир қатра ҳам нефтни экспорт бӯлишига рухсат бермайди ва минтақанинг нефт, газ, электр ва иқтисодий инфратузилмаларига ҳужум қилади.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Хотамуланбиё марказий қароргоҳи мурожаат нинг тӯлиқ матни қуйидагича: АҚШнинг жинояткор, ёвуз ва болаларни ӯлдирувчи президенти, яна бир бор Эронни инфратузилмаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган.Хотамуланбиё ҳарбий қароргоҳи эълон қилдики, чоршанба кунидаги огоҳлантириш ортидан эълон қилинади: Ҳурмуз бӯғози илгаригидек ёпилган ҳолда қолади ва агар бирон кема ундан ӯтиши тӯғри келса, фақат олдиндан аниқланган ва тайинланган йӯналишдан ӯтиши мумкин.Хотамуланбиё қароргоҳи шунингдек эълон қилдики, АҚШ таҳдидлари амалга оширилганида, Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари бир қатра нефтни ҳам экпорт бӯлишига ижозат бермайди ва минтақадаги нефт, газ, электр ва иқтисодий инфратузилмаларига ҳужум қилади.Хотамуланбиё қароргоҳи ӯз мурожаати якунида деди: жиноятчи АҚШ ва унинг террорчи армиясининг такрор такрор таҳдидлари минтақада ҳатто ундан ташқари уруш оловини кенгайишидан бошқа ҳеч қандай натижа бермайди.
Ироқчи: Эрон инфратузилмаларига қарши ҳар қандай тажовуз, кучли жавобга дуч келади