Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси Иорданиядаги АҚШ базасига ҳужум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100246-Ислом_Инқилоби_қӯриқчилар_корпуси_Иорданиядаги_АҚШ_базасига_ҳужум_қилди
Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси умумий алоқалар маркази баллистик ракеталар билан Иорданиядаги АҚШ армияси марказий қӯмондонлиги макони ва ҳаво базасини нишонга олганини хабар қилди.
(last modified 2026-07-29T08:53:32+00:00 )
июл 29, 2026 12:14 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси Иорданиядаги АҚШ базасига ҳужум қилди

Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси умумий алоқалар маркази баллистик ракеталар билан Иорданиядаги АҚШ армияси марказий қӯмондонлиги макони ва ҳаво базасини нишонга олганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси умумий алоқалар маркази, чиқарган баёниясида, эълон қилдики, АҚШнинг болаларни ӯлдирувчи армиясининг тажовузкор ҳаракатларига жавобан, бугун чоршанба куни, Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси космик кучлари бир нечта ракеталар билан, Иорданиядаги АҚШ армияси марказий қӯмондонлиги маркази ва ҳаво базасини нишонга олдилар.Эрон Ислом Инқилоби қӯриқчилар корпуси шундай давом эттирди: Эрон Ислом Республикасига қарши таҳдидлар ҳамда АҚШнинг мамлакатимизга нисбатан ноқонуний ва ёвуз ҳаракатлари давом этар экан, қарши кураш ҳам давом этади.

Эроннинг Хотамуланбиё (с) қаропгоҳи АҚШни огоҳлантирди: Эронни денгиз қӯршовига олиш, урушни кенгайтиришни англатади