Муҳсин Ризоий: АҚШ урушни тугатиши керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100386-Муҳсин_Ризоий_АҚШ_урушни_тугатиши_керак
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШ Форс кӯрфази, Ҳурмуз бӯғози ва Уммон денгизидаги нотинчликларнинг асл омили эканлигига ишора қилиб деди: АҚШ Эронга қарши урушни юклатиши билан, бутун минтақани хавф хатарга дучор қилди.
(last modified 2026-08-12T05:18:12+00:00 )
август 12, 2026 10:25 Asia/Tashkent
  • Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби
    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШ Форс кӯрфази, Ҳурмуз бӯғози ва Уммон денгизидаги нотинчликларнинг асл омили эканлигига ишора қилиб деди: АҚШ Эронга қарши урушни юклатиши билан, бутун минтақани хавф хатарга дучор қилди.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоий Теҳронда Хитой элчиси Зонг Пи Ва билан учрашганида, ӯтган бир неча ӯн йиллик давомида, Эрон Хитойнинг конструктив ва мустаҳкам алоқаларига тӯхталиб, дедики, Эрон ва Хитой ӯртасида стратегик бир келишув мавжуд ва бошқа томондан икки мамлакат Халқаро битимлар, жумладан ШҲТ ва БРИКС каби битимларга аъзолар ва бу мавзӯ келажагдаги алоқалари учун буюк бир имконият бӯла олади.

Муҳсин Ризоий Рамазон уруши жараёнида илгари сурилган БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Эронга қарши ноқонуний санксияни қӯллаб қувватлмаган Хитой позитсиясини юқори баҳолади.

У таъкидлади: АҚШ ӯз позитсияси ва қилмишларини ӯзгартирмаганга ва Эрон шартларини қабул қилмаганга қадар, Ҳурмуз бӯғози очилмайди; АҚШ урушни тугатиши керак, Эроннинг блокланган пулларини қайтариб, бутун минтақа, жумладан Ливан ва Ғазза урушларини ҳам тугатиши ҳамда, воситачилар орқали уларга етказилган шартларни ҳам қабул қилиши керак.

Муҳсин Ризоий қӯшимча қилдики, Ҳурмуз бӯғозида денгиз ҳаракати бӯйича Эрон ва Уммон ӯртасида келишув бӯлганида, бу мавзӯ Ҳурмуз бӯғозини ёпилиши масаласига тегишли эмас ва бу икки масала бир биридан буткул алоҳида ва жудодир.

Хитой элчиси ҳам бу учрашувда, Эрон миллий ҳокимияти ва суверенитетини ҳимоя қилиши билан, Пекин ва Теҳронни стратегик шериклар сифатида баҳолар экан деди: Хитой АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумига зиддир.

 

Генерал Ризоий: Эрон миллати ӯзининг тарихий азамати ва буюклигини қайта тиклаш учун оёққа турди