Эрон эмлаш бўйича биринчи, бепуштликни даволаш бўйича эса жаҳонда учинчи ўринда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100642-Эрон_эмлаш_бўйича_биринчи_бепуштликни_даволаш_бўйича_эса_жаҳонда_учинчи_ўринда
Эрон Тиббий ташкилотлар тизими раиси: Эрон эмлаш бўйича биринчи, бепуштликни даволаш бўйича эса жаҳонда учинчи ўринни эгаллаган.
(last modified 2026-09-16T09:12:11+00:00 )
сентябр 16, 2026 10:19 Asia/Tashkent
  • Эрон эмлаш бўйича биринчи, бепуштликни даволаш бўйича эса жаҳонда учинчи ўринда

Эрон Тиббий ташкилотлар тизими раиси: Эрон эмлаш бўйича биринчи, бепуштликни даволаш бўйича эса жаҳонда учинчи ўринни эгаллаган.

Парч Тудей хабарига кўра, Эрон Тиббий ташкилотлар тизими раиси Муҳаммад Раисизода ҳозирда Эронда 170 мингдан ортиқ шифокор фаолият юритаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Эрон аҳолисига нисбатан шифокорлар сони ҳар 10 минг кишига 19 нафарни ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан, дунёда аҳоли сонига нисбатан шифокорларнинг ўртача кўрсаткичи ҳар 10 минг кишига 16 нафарни ташкил этади. Эрондаги мазкур кўрсаткич эса дунё ўртачасидан юқори.

Раисизода таъкидладики, ҳозирда Эрон аҳолини эмлаш қамрови бўйича дунёда биринчи, бепуштликни даволаш бўйича эса жаҳонда учинчи ўринни эгаллаган.

Унинг қайд этишича, Эрон жигар ва буйрак трансплантацияси соҳасида дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, кохлеар имплантация, юрак жарроҳлиги ва бошқа мураккаб операцияларни амалга ошириш бўйича ҳам Эрон етакчи давлатлар қаторида.