Эроннинг инсон ҳуқуқлари штаби халқаро инсон ҳуқуқи куни муносабатида баёнот чиқарди
Инсон ҳуқуқлари халқаро куни муносабатида Эроннинг инсон ҳуқуқи штаби чиқарган баёнотида инсон ҳуқуқи мавзуси ва ҳозирги халқаро муассасалардан бошқа мамлакатларга фиркий, маданий, сиёсий ва иқтисодий таблиғотлар қилиш ва ўз нуфузини ўтказиш учун айрим давлатларни абзал сифатида фойдаланишни тўхтатишлари керак деб таъкидланган.
Эроннинг инсон ҳуқуқи штаби мазкур баёнотида, зўравон қудратларнинг тизилмаий заифликлари хусусан таблиғоталар ва кибернетика воситалари ҳамда халқаро ташкилотларан суистеъмол қилиниши инсонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлига кўп монелар аритмоқда ва ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолиятини олдини олиб обру эътиборига ҳам зарар етказмоқда деб эълон қилди.
Эроннинг инсон ҳуқуқи штаби ушбу баёнотида босқинчи сионистик режими АҚШ ва Европа давлатларининг ҳимояти остида Фаластин халқини қўршовга олиб фаластинликлар сарзаминини ишғол этиб уларни ҳаёт кечириш ҳаққидан ҳам маҳрум этмоқда деб маълум қилди.
Мазкур баёнотда шунингдек қуйидагича келган: Сурия ва Ироқда ҳам юз минглаб инсонлар АҚШ , сионистик режим, Европа араб давлатлари ҳимоя этаётган террористлар томонидан қону тўпроққа белантирилмоқда. Мазкур баёнотга кўра, Яманда ҳам қарйиб икки йилдан бери бегуноҳ инсонлар Ол сауд режими ҳужумларида қурбон бўлишмоқда.