декабр 14, 2016 19:09 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Сионистик режим хомийларининг Фаластин масаласини бир четга суриб қўйиш ва униттириш учун мунтазам тарзда юзага келтирган бўҳронларига қарамай, ушбу муборак юрт Фаластинлик гуруҳлар ва халқ мужоҳидлари ҳамда муқовамат баракаси билан озод этилади. Муаззам раҳбар идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Рамазон Абдуллоҳ ва унга ҳамроҳ бўлган делегация билан учрашганда шундай айтдики, Қуддуси Шарифга нажот беришнинг бирдан бир йўли бу кураш олиб бориш ва муқоваматдир. Бундан бошқа йўл йўқ. Негаки, бошқача йўл тутиш самарасиз натижа беради. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қўшимча қилишича, барча ҳамжиҳат бўлиб ва Фаластин халқи бирлашса ҳамда мусулмонлар Сионистик режимга қарши кураш олиб борса келгуси 25 йил давомида Сионистлар ҳаётига чек қўйилади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақадаги кўплаб муаммоларнинг асосий сабабчисини катта шайтон ва мустабид бўлмиш Америка деб атадилар ва мавжуд бўҳронларни келтириб чиқаришда минтақадаги кичик шайтончаларнинг аралашувига ишора қилиб шундай айтдиларки, уларнинг ҳамма мақсадлари Фаластин масаласини минтақа омма афкоридан йироқлаштириб, халқларнинг эсидан чиқартириб юборишдир.   

Ёрлиқ