декабр 15, 2016 12:10 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашгандаги баёноти

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Рамазон Абдуллоҳ ва унга ҳамроҳ бўлган делегация билан учрашганда шундай айтдиларки, Сионистик режим хомийларининг Фаластин масаласини бир четга суриб қўйиш ва униттириш учун мунтазам тарзда юзага келтирган бўҳронларига қарамай, ушбу муборак юрт Фаластинлик гуруҳлар ва халқ мужоҳидлари ҳамда муқовамат баракаси билан озод этилади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай айтдиларки, Қуддуси Шарифга нажот беришнинг бирдан бир йўли бу кураш олиб бориш ва муқоваматдир. Бундан бошқа йўл йўқ. Негаки, бошқача йўл тутиш самарасиз натижа беради. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қўшимча қилишларича, барча мусулмонлар ҳамжиҳат бўлиб, Фаластин халқи бирлашиб Сионистик режимга қарши кураш олиб борса келгуси 25 йил давомида Сионистлар ҳаётига чек қўйилади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақадаги кўплаб муаммоларнинг асосий сабабчисини катта шайтон ва мустабид тузум бўлмиш Америка деб атадилар ва мавжуд бўҳронларни келтириб чиқаришда минтақадаги кичик шайтончаларнинг аралашувига ишора қилиб шундай айтдиларки, уларнинг ҳамма мақсадлари Фаластин масаласини минтақа омма афкоридан йироқлаштириб, халқларнинг эсидан чиқартириб юборишдир.

     Ул Ҳазрат Исломий жиҳод ҳаракатининг Сионистик режимга қарши курашда муқовамат ва бирлик учун  10 та моддадан иборат бўлган режаларидан ўз хурсангчиликларини билдириб, кураш олиб боришни таъкидладилар ва шундай айтдиларки, муроса келишувларини бутунлай бекор қилиб, Фаластинлик гуруҳларнинг бирлашувидаги қатъиятлиги ҳамда айрим қолоқ мамлакатларнинг душман билан муроса қилишларини кескин қоралаш ушбу лойиҳанинг бандларидан бўлиб, мазкур режалар амалда ижро этилиши керак. Фаластиннинг кураш олиб бориш тарихи кўплаб қийинчиликларга ва монеъликларга учраган, бунда эса уч жиҳатдан Фаластин миллатига кўпроқ зарар етказилган. Биринчи жараён шундаки, Исроилнинг ташкил этилишидан бошлаб Фаластин халқига кўпроқ зиён етказган ҳолат шундаки, тўғри йўлдан оғишганлар ва бази бир мамлакатларнинг огоҳлигига қарамай ёки бўлмасам Сионистик режимнинг асл моҳиятининг ҳақиқатини билмаслик сабабли душман билан кўр-кўрона муроса қилишлари ортидан келиб чиққан.

     Ушбу ҳаракатларнинг натижасида Фаластин халқининг ва юртининг тақдири бузғунчи режимлар қўлига топширилди ва минтақада муросага келиш ҳамда муқоваматнинг асосий жараёнларига зарба беришга олиб келинди ва Фаластинлик гуруҳларнинг парчаланиб бўлиниб кетишига сабаб бўлди. Фаластин халқига нисбатан куч ишлатиш ҳаракатларининг янада кенг тус олиши ва ерларни ишғол этишни айниқса Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоқларидаги ерларни босиб олиш ва тўхтовсиз сионистлар яшайдиган шаҳарчаларни кенгайтириш ушбу бузғунчилик жараёнларининг натижасидир. Ушбу ҳолат бўйича иккинчи жараён эса, маъиший оғир вазият ва ўн йил давомида ушбу минтақани қамалга олиниши бўлиб, бунинг ортидан Ғазо секторидаги эса икки миллиондан кўпроқ фаластинликни муқоваматдан қайтариш учун уларни қийин аҳволга солиш кўзда тутилган. Учинчи жараён эса, мазкур йўналишда кўнгилсиз ва мудҳиш ишлар рўй бердики, бу ҳам бўлса Сионистик ғоялар билан йўғрилган ИШИД такфирчи террорчи гуруҳлари юзага келди. Буларни эса, Шиа ва Суний мусулмонлари ўртасида ихтилоф ва мазҳабий урушларни келтириб чиқарадиган унсурлар деб ҳисоблашди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу ҳақиқатларнинг ва  жараёнларнинг асосий сабабчиси деб Америка давлати дея атадилар.

     Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари АҚШнинг ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг турли ҳодисаларни келтириб чиқариш учун ва бўҳронларда мазҳаб омилини киритишдаги уринишларини изоҳлаб шундай айтдиларки, ушбу тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай Ҳалаб ва Мосел ҳамда бошқа шаҳарларнинг суний мазҳабдаги мусулмонлари жиноятчи такфирчилар қўлида қатли ом бўлди ва ушбу бўҳронлар шиа ва сунийларга ҳеч қанақа дахли йўқ. Мазкур уюшган жараёнларнинг мақсадларидан бири бу, Фаластин масаласини кун тартибидан чиқариб ташлаш бўлиб, бунинг ортидан эса, айрим давлатлар Исроилда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ливан ва Сурияни жанг ва бўҳрон майдонига айлантиришди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу гуруҳларнинг вазифаси фитна ва ғаламизлик келтириб чиқариш бўлиб, ҳушёрлик ва қатъиятлик билан уларга қарши курашиш керак. Фаластин юртини одамларнинг кўз ўнгидан ва зеҳнидан чиқариб ташлаш учун амалга оширилаётган барча ҳаракатларга қарамай ушбу диёр минтақадаги ўзгаришларда устувор йўналишда турипти. Ҳушёр фаластинлик ёшлар ташаббускорлик ҳаракатлари билан чиқишмоқда ва интифоза ҳаракатларини давом эттиришмоқда. Муқовамат кучларининг ракета имкониятлари Исроилга оғир зарбалар берди. Ҳатто Исроилнинг темир қалқон номли ҳаво ҳужумига қарши мудофаа системаси ҳам Муқовамат кучларининг ракета ҳужумларига дош беролмади ва Исроилга катта талафотлар етказилди.   

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

     

 

Ёрлиқ