Минтақанинг асосий муаммоси бегона кучларнинг аралашувидан келиб чиқади
(last modified Wed, 27 Jul 2016 14:45:32 GMT )
июл 27, 2016 19:45 Asia/Tashkent
  • Минтақанинг асосий муаммоси бегона кучларнинг аралашувидан келиб чиқади

Минтақанинг асосий муаммоси бегона кучларнинг аралашувидан келиб чиқади

Эрон ички ишлар вазири Эрон ислом жумҳурияти ва Афонистоннинг чегара вилоятлари ҳокимликларининг йиғилишидаги чиқишида шундай таъкидладики, минтақа муаммолари бегона кучларнинг аралашуви билан ҳал бўлмайди негаки, улар ҳеч қачон бизга яхшилик ва эзгулик тилашмайди. Курдпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий ушбу йиғилишда ислом дунёсининг ва Ўрта Шарқ минтақасининг ҳозирги вазиятига ишора қилиб шундай айтдики, четдан келган кучларнинг аралашуви ва улар яхши ниятда эмаслиги исломий давлатлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Унга кўра, бегона кучлар минтақа имкониятларидан фақат ўзларининг манфаатларини кўзлаб иш юритишади.