Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Суриядаги ўзгаришлар ҳақида телефон мулоқоти ўтказишди
(last modified Sun, 18 Dec 2016 09:27:07 GMT )
декабр 18, 2016 14:27 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Суриядаги ўзгаришлар ҳақида телефон мулоқоти ўтказишди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Суриядаги ўзгаришлар ҳақида телефон мулоқоти ўтказишди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Сурия ўзгаришлари айниқса ушбу мамлакат шимолидаги Ҳалаб шаҳридаги воқеаларни террорчилар ишғолидан озод этилганидан кейин ўрганиб чиқишди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан ўтказган телефон суҳбатида Сурия бўҳрони, хусусан Ҳалаб шаҳридаги сўнги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашиб олишди. Телефон мулоқоти давомида Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг жорий йил 20 декабр кунида уч томонлама йиғилиш ўтказиш учун келишиб олинди. Бундан олдинроқ эса Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги уч томонлама йиғилиш 27 декабр кунида ўтказилиши режалаштирилган эди. Шу билан бирга, Россия мудофаа вазири генерал Сергей Шойгу Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон билан телефон орқали суҳбат ўтказиб Ҳалаб шаҳрининг озод этилишидан кейин Суриядаги ўзгаришларини муҳокама этишди ва фикр алмашди.   

Ёрлиқ