Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитой президенти билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97346
Бахтиёр Саидов Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди
(last modified 2025-07-16T12:36:41+00:00 )
июл 15, 2025 16:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитой президенти билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитой президенти билан учрашди

Бахтиёр Саидов Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди

Спутник сайтига кўра, “Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказишдан мамнунмиз”, — деб ёзади вазир.

Қайд этилишича, ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилинди.

“Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик”, — дейилган хабарда.