Босиб олинган ҳудудларда тартибсизлик/ фуқаролар уруши келдими?
-
Босиб олинган ҳудудларда тартибсизлик/ фуқаролар уруши келдими?
Сионистик режим демократик партияси раиси Яир Голанга кўра, Исроил режимининг мавжудлиги учун энг жиддий таҳдид Эрон ёки Ямандан эмас, балки шаҳарчаларда яшайдиган сионист кўчманчиларидан келади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, июн ойи охирида ғалати ва мисли кўрилмаган ҳодисада сионист кўчманчилар режим полицияси билан тўқнашдилар. Исроилни шокка келтирган воқеа.
Иброний тилидаги "Walla" сайти ҳам можаро ҳақидаги хабарида ёзди: "кўчманчилар Исроил учун энг хавфли экзистенсиал таҳдидга айланиб бораётганига ўхшайди" ва сионист сиёсий доиралар жумладан, сиёсий партиялар уларни биринчи марта " яҳудий терроризми" деб аташган.
Кўчманчилар билан Исроил полицияси ва армияси ўртасидаги тўқнашув Исроил режими сиёсий ва партия доираларида бўронга сабаб бўлди. Давралар воқеадан ҳайратда қолган бўлсалар-да, Исроил жамиятидаги ички бўлиниш ва низоларни чуқурлаштириш ва кучайтириш учун ҳам ёқлаб, ҳам қарши турли позицияларни эгалладилар. Нетаняҳу ва унинг уруш вазири воқеани камайтириб, унга эътибор бермасликка ҳаракат қилишди.
Кўчманчилар билан Исроил армияси ва полицияси ўртасидаги қарама-қаршилик босиб олинган ҳудудларда ғайриоддий ёки истисно ҳодиса бўлмаса-да, уни хавфли қиладиган нарса унинг тарқалиши ва кучайтиришидир. Бу масала сионист доираларда кўп ваҳима уйғотди. Бу ҳам кўчманчилар фаластинликларр ва уларнинг мулкига ҳужум қилгани учун эмас, йўқ. Шунчаки. бу ҳужумлар вазиятни армия ва хавфсизлик кучлари қўлидан тортиб олмоқда.