Сурия борасида сиёсий музокаралар ўтказиш учун Эрон ва Россиянинг дипломатик саъй ҳаракатлари
(last modified Mon, 26 Dec 2016 10:36:57 GMT )
декабр 26, 2016 15:36 Asia/Tashkent

ИШИД ишғолидан Суриядаги Ҳалаб стратегик шаҳрини озод этилганидан кейин, сиёсий музокараларни қайта бошлаш учун дипломатик саъй ҳаракатлар янгича руҳия билан давом этмоқда.

Шанба куни Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида хусусан Ҳалабда террористларга қарши Сурия давлат армиясининг кетмакет ғалабаларига ишора қилиб,  ушбу муваффақият ва ғалабалар билан бир вақтда сиёсий музокараларни бошланиши ва давом эттирилишини таъкидладилар.

Россия президенти Владимир Путин телефон орқали ушбу суҳбатларда  эндиликда  террорчилик гуруҳларга қарши кураш  билан бир вақтда ушбу муваффақиятлар ва ғалабаларни музокаралар томон йўналтириш зарурлигини ҳам баён қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний телефон орқали ушбу суҳбатларида,   дипломатик саъй ҳаракатларни давом эттиришни зарурий бир амр эканлигини  ва Қозоғистон пойтахти- Остона шаҳрида музокараларни ўтказилишини муваффақиятлар учун янги одим бўлганлигини таъкидлаб,  Қозоғистон мамлакати Сурия давлати ва бу давлат мухолифат кучлари ўртасида сулҳ музокараларини ўтказиш учун муносиб макон эканлигини қўшимча қилди.

 Террорчилик гуруҳлар ишғолидан Суриянинг айрим минтақалари ва халқини  озод этиш учун саъй ҳаракатлар билан мос равишда сиёсий музокараларни қайт бошланиши  Москвада ўтказилган Эрон, Россия ва Туркия  ташқи ишлар вазирларини учтомонлама йиғилишлари баёнотида таъкидланган муҳим мавзулардан эди.  Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш заминасида  Эрон ва Россияни сиёсий ҳамда ҳарбий мувофиқлаштиришларининг натижалари  эндиликда Ҳалабда урушни якунлангани ва  ушбу стратегик ва муҳим шаҳарни террористлар ишғодлиан озод этилишига сабаб бўлди.

 Ушбу мавқеият ва позиция эса  терроризмга қарши кураш олиб боришда нафақат Сурия балки  бутун минтақада нозик бир нуқтаи ҳисобланади.

Қарйиб 6 йилдан бери  Сурия мамлакатида бўҳронлар давом этиб бу мамлакат террорчилик ҳужумларга дучор бўлган. Албатта ушбу йиллар давомида Сурияда террористлар ва уларнинг ҳомийлари томонидан содир этилган ваҳшиёна жиноятлар тарихда қолади ва тарих бу мавзу борасида ўз хулосасини чиқаради.

 Бугунги кунда ИШИД террорчилик гуруҳини тор- мор этилиши ва йўқ қилиниши учун умидлар ҳам кўпайиб бормлоқда. Шунингдек Ироқ ҳудудларида ҳам ушбу манҳус ва ёвуз террорчилик гуруҳни таг -тубиан нобуд қилиш учун умидлар тобора ошиб бормоқда.

Айни пайтда,  минтақада янги ўзгаришлар ва юзага келмоқда. Ушбу ўзгаришлар нафақат Ироқ ва Сурия балки бутун минтақага ўз таъсирини етказмоқда. Эрон ва Россия давлатлари  албатта минтақада юз бераётган воқеа -ҳодисалар ва ўзгаришгларни диққат билан назорат қилиб боришмоқда. Чунки ушбу ўзгаришлар  бутун минтақа хавфсизлигининг бир қисмидир. Россия давлати  Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг ваҳшиёна жиноятларига аксиалмал кўрсатиб, ўз фаолияти ва қарши курашни бошлади. Эрон ҳам  минтақа мамлакат ҳуқуқига мос равишда  ва сиёсатлар чорчубасида  Ироқ ва Сурия давлатларига ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда. Эрон шунингдек терроризмга қарши курашни янада кучайтириш учун катта ҳисса қўшмоқда. Ушбу муносабатлар ҳам Эрон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликлар минтақани яхши томон ўзгаришига йирик ёрдам беришини кўрсатади. Зеро ҳар икки мамлакатнинг асосий мақсадлари минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминшлашга қаратилган. Эндиликда эса барча қарашлар келажак томон йўналтирилган.  Бугунгача Ироқ ва Сурия халқлари хусусан болалари ва аёллари онги ва кўзларида ушбу келажак номаълумлигича қоларди.  Ҳатто бир неча ой олдингача  баъзи йиғилиш ва конференцияларда Сурия масаласини ҳал этиш борасида сўз очилганида  террористларнинг минтақа ва минтақадан ташқаридаги ҳомийлари  бу масала унча жиддий эътибор бермасдилар. Зеро Сурияда бошқа тинчликни қайтаришни имкони йўқ деб тасаввур қилишарди. Улар ҳатто  Шом ва Ироқ деб аталадиган минтақа келажаги  ИШИД ишғолида бўлади ва янги  Ўрта Шарқ минтақасини янги географияси билан тасаввур қилишарди.

Аммо эндиликда минтақа мувозанати буткул ўзгарган.

ИШИД  ҳомийлари  бугунги кунда террористларни бошқа жойга кўчириш ва улардан абзал сифатида фойдаланишни давом эттиришни назарга тутишмоқда.

 Аммо муҳим масала шудирки, террористлар ҳомийлари  террорчилик гуруҳларни ёмон ва яхши гуруҳларга тақсимлашмоқда. Аммо буларга қарамасдан террористлар таг -тубидан йўқ қилиниши керак.

 Ушбу қарши кураш ёнида  Сурия бўҳронини фақат сиёсий йўл билан ҳамда инсон ҳуқуқларига эҳтиром қилиш орқали ҳал этилиши мумкинлигини унутмаслик керак. Зеро Сурия келажаги борасида  фақат бу мамлакат халқи қарор чиқариш ҳаққига эгалар.

Эрон ва Россия давлатлари  минтақа бўҳронларини ҳал этиш учун жиддий қарорга келишганини исботлашган. Ушбу ҳамфикрлик ва ҳамкорликлар хусусан  Сурия борасидаги ушбу қарашлар бу мамлакат халқини террорчилик гуруҳлар ишғолидан озод этилишигача давом этади.

 Аммо террористлар ва терроризм ҳеч қандай чегара билан чекланиб қолишмайди ва ушбу хавф- хатар бугунги кунда бутун жаҳонга таҳдид солмоқда. Берлинда юз берган сўнгги террорчилик ҳужум ва  Анқарада Туркиядаги Россия элчисини террор этилганлиги  ушбу воқеликларнинг яққол далилидир.

 Терроризмга қарши кураш олиб бориш учун  барча мамлакатлар ҳам бир бирлари билан ҳамкорлик қилиши керак.             

 

 

Ёрлиқ