декабр 27, 2016 18:48 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари 1388 чи йилнинг 9 дай қаҳрамонлиги йиллиги остонасида ушбу мислсиз қаҳрамонлик ва халқнинг фиркий қудратини Эрон ислом жумҳурияти қудратининг намуналаридан эканлигини таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муазза Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  исломий тузум қудрати ва тузумини барҳам бериш учун ислом ҳокимятига қарши бўлган зўравон қудратларнинг  амалий душманчиликлари ва саъй ҳаракталарига ишора қилар экан,  бугунги кунда  зўравон қудратлар Эрон халқининг азм- иродаси ва моддий ва маънавий қудратига барҳам бериш учун бор куч- қудратини ишга солишган, бу душманчиликлар қаршисида  Эрон халқи ва давлати ҳам ўз қудратини сақлаб кундан кунга уни кучайтириши керак деб  қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) дан қилинган ривоятни келтириб,  қудратга эга бўлиш соясида инсоний жомеасидаги хайр ва бахт- саодатга қўл топиш мумкинлигини таъкидлаб,  АҚШ каби зўравон қудратлар  жомеа бахт саодатини  ўз таъбирлари билан АҚШлик ютуқларда биладилар. Уларнинг фикрича  бойликларни тўплаш ва оламга туфуз топиш орқали бахт саодат муяссар бўлади .

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  шунингдек  қудратнинг турли жиҳатларига эга бўлиш зарурлиги  хусусан фикрий, иқтисодий, ижтимоий ва халқ яқнилашиши ва ҳамжиҳатликларга эга бўлиш лозимлигига ишора қилиб,  Исломий Инқилоб ғалабасидан қарйиб 40 йил ўтиб бориши билан Эрон халқини 22 баҳман кунида куча хиёбонларга чиқишлари,  халқ  ҳимжиҳатлиги ва бирлиги исломий тузум қудратининг катт таъсирининг далилидир ва ушбу намуна бутун дунёда мислсиздир деб аниқлик киритдилар.

Ул Зот 9 чи дай қаҳрамонликларини ҳам  исломий тузум қудратининг бошқа намунаси эканлигини баён қилиб,  уша мислсиз воқеа- ҳодисада   исломий тузумнинг асосий сутуни бўлган фикрий ва ғоявий қудрат халқни хиёбонларга чиқарди ва уша мислиз ҳодиса шаклланди деб изоҳлаб ўтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ядровий қуролга асосланган қудратга ишора қилиб,  ядровий қуролни ишлаб чиқарилиши ва кўпайтирилишини тақиқлашни фиқҳий ва ақлоний муҳим мавзулардан эканлигини таъкидлаб, аммо  қудратнинг бошқа турлари в  хақ ихтиёрига топширишга ҳаракат қилишни ҳам айтиб ўтдилар.

 

Ёрлиқ