Эрон давлати ҳардоим фаластинликларни ҳимоя қилиб келган
Малайзиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Эрон давлати ҳардоим сиоинстик режим жиноятлари ва ишғолгарликлари қаршисида Фаластин халқини ҳимоя қилиб келган деб айтди.
Бугун Малайзия миллий кутубхонасида ўтказилган бу мамлакатдаги " Эрон маданий кунлари дастури" доираисда Малайзиядаги Эрон элчиси Марзия Афхам малайзиялик мухбирларга берган интреьвюсида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини қоралашга асосланган БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясига тўхталиб Эрон давлати Исломий Иниқилоб ғалабасидан кейин ҳардоим минтақанинг мазлум халқи хусусан фаластинилклар ҳуқуқини ҳимоя қилиб келган деб қўшимча қилди.
Афхам шунингдек Эрон ҳардоим минтақавий ва халқрао доираларда ҳам Фаластинни ҳимоя қилиганлигига тўхталиб, ишғол этилган Фаластин сарзаминларида сиоинстик режимнинг шаҳарчлара қуришига қарши БМТ хавфсизлик кенгашининг сўнгги резолюцияси Фаластинни кенг қамровли ҳимоя қилинишининг нишонасидар деб изоҳлади.
Малайзиядаги Эрон элчиси ўз сўзларида Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилишни сионистик режим жиноятларга нуқта қўйиш учун муҳим одим эканлигига ишора қилар экан, бутун жаҳон халқлари сионистик режим жиноятлари ва хатти ҳаракталарини қоралаб чиқишмоқда деб аниқлик киритди.