Эрон ва Уммон подшоҳлиги ўртасидаги алоқалар кун сайин юксалиб бормоқда
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матубот котибига кўра, Эрон ва Уммон подшоҳлиги ўртасидаги алоқалар ўтган даврдан ҳозирги кунга қадар кун сайин юксалиб бормоқда
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матубот котибига кўра, Эрон ва Уммон подшоҳлиги ўртасидаги алоқалар ўтган даврдан ҳозирги кунга қадар кун сайин юксалиб бормоқда. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни ҳафта якунига бағишланган ахборот анжуманида мухбирлар томонидан Арабистоннинг Форс кўрфази кенгашининг охирги йиғилишидаги ҳаракатлари, Англия бош вазирининг Манамага қилган сафари ва айрим доиралар томонидан Уммон давлатининг терроризмга қарши курашда Арабистон коалициясига қўшилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан берилган саволларга жавобан шундай айтдики, Эроннинг Уммон билан муносабатлари ҳамиша конструктив ва ижобий бўлган. Баҳром Қосемийга кўра, Эрон ва Масқад алоқалари турли даврларда паст баландликларга юзланган ва турлича бўлган ҳамда ҳеч қачон ушбу муносабатлар заифлашмаган. Уммон мамлакати коалицияларга қўшилган тақдирда ҳам икки томонлама алоқаларга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.