Январ 03, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти намояндалари арабистонлик
    Эрон парламенти намояндалари арабистонлик

Эрон парламенти намояндалари арабистонлик машҳур руҳоний Шайх Нимир Боқир Анимирни Ол Сауд режими томонидан шаҳид қиланганлигини яна бир бор кескин қоралаб, инсон ҳуқуқи халқаро ташкилотлардан Ол Сауд режимининг инсониятга қарши хатти ҳаракатларини олдини олиш учун лозим чора тадбирлар кўриб чиқашини сўрадилар

Бугун Эрон парламенти вакиллари  Шайх Нимир шаҳодатининг биринчи йиллигида чиқарган баёнотида  террорчилик гуруҳларни минтақа ва дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган ва тичликка жиддий зарб бераётган бир шароитда  Шайх Нимир каби буюк Руҳонийни Ол Сауд режими томонидан шаҳид қилинганлиги Саудий Арабистон ҳокимларининг масъулиятсизликлари ва  ёвузликка асосланан ҳатти ҳаркатларининг нишонасидир деб эълон этдилар.

Эрон парламенти вакиллари шунингдек  сўнги йилларда  минтақада терроризмни ҳимоя қилиб Яманнинг бегуноҳ халқини қону тўпроққа белантираётган ва  бошқа ўлкалар халқларига ҳужум қилиб минтақа тинчлигини барҳам бераётган Ол Сауд  режими  амалий равишда минтақада нотинчликлар ва фитна низоларни кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда деб таъкидладилар.

Эрон парламенти намояндалари  чиқарган баёнотида  Арабистон давлати  ғайриинсоний ва халқаро миқёсидаги барча қонун- қоидаларига зид равишда Шайх Нимирни шаҳид этди деб эълон қилдилар.

 

Ёрлиқ