Башар Асад: Суриядаги охирги ғалабалар Эроннинг ҳимояси билан амалга ошди
Сурия президенти Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссияси раиси билан учрашган чоғида шундай айтдики, Суриядаги охирги ғалабалар Эроннинг ҳимояси билан амалга ошди
Сурия президенти Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссияси раиси билан учрашган чоғида шундай айтдики, Суриядаги охирги ғалабалар Эроннинг ҳимояси билан амалга ошди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссияси раиси Алоуддин Бружердий чоршанба куни Сурия президенти Башар Асад билан учрашиб суҳбат ўтказди. Ушбу учрашувда Алоуддин Бружердий Суриядаги охирги ғалабалар билан айниқча Ҳалаб шаҳрининг озод этилганлиги муносабати билан табриклади. Бружердийнинг айтишича, Эрон 1982 йилнинг 24 май кунида Хуррамшаҳрни озод этишда шу каби шароитни бошдан ўтказган эди. Алоуддин Бружердий парламент делегациясига бошчилик қилиб сешанба куни Сурия пойтахти Дамашққа сафар қилган эди. Сурия ва Эрон Сурия майдонидаги ўзгаришларда ва ушбу мамлакат бўҳронларини ҳал этиш учун сиёсий майдонда муҳим рол ўйнайдиган маслаҳатлашувларни давом эттиришмоқда.