Январ 08, 2017 19:29 Asia/Tashkent
  • ёнғин юз берди
    ёнғин юз берди

Эроннинг Хуросоний Разавий вилояти Ҳаж ва зиёрат ташкилоти бош директори Карбалои муаллодаги эронлик зиёратчилар ижарага олган маҳалда ёнғин юз берганини эълон қилди.

Бугун Хуросоний Разавий вилояти Ҳаж ва зиёрат ишларидаги ташкилоти раис  Жавод Шод ИРНА ахборот агентлигига берган интервюсида,  кеча юз берган бу ёнғинда  5 нафар эронлик зиёратчиларни қурбон бўлишгани ва икки нафарини жароҳат олганини маълум қилди.

Шод ўз сўзларида  ушбу эронлик зиёратчилар истиқомат қиладиган  меҳмонсарой  стандарт шароитга эга бўлмаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Жавод Шод шунингдек  эронлик зиёратчиларнинг паспортлари ҳам чамадонлари билан ёниб кетгани туфайли  уларнинг шахсиятини аниқлаш учун  ишлар давом этмоқда деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ