Руҳоний: Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний мислсиз шахсият эди
Эрон ислом жумҳурияти президенти марҳум Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийни Исломий Инқилоб ва исломий ўйғониш даврасидаги мислсиз бир шахсият эканлигини таъкидлади.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрондаги Жаморон ҳусейниясида Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний билан видолаш маросимида мухбирларга берган интервюсида, исломий ўйғониш даврасидан Исломий Инқилобни ғалаба қозонишигача энг асосий ва ўта қийин ишлар ушбу курашувчи ва буюк шхсият зиммасида эди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида марҳум Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Исломий Инқилобининг барча марҳаласи ва юклатма урушдан сўнг қайта қуриш ва янгиланиш даврасидан ўзидан мислсиз фаолият ва саъй ҳаракталарни кўрсатди шунингдек ҳеч қачон исломий тузум арсасидан воз кечмади ва ҳатто кўп мушкилот ва муаммолар ҳам уни тутган йўналишидан чиқишига сабаб бўлмади деб айтди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, марҳум Рафсанжоний баракали умрининг охиригача ҳардоим Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари ёнида эди ва Эрон халқи ва исломий инқилобнинг азамати учун кўп умидларга эга бўлган шахсият эди деб аниқлик киритди.
Эрон президенти ўз сўзларида Оятуллоҳ Рафсанжоний йўлини давом эттириш учун ёшлар ҳардоим исломий йўналиш ва арсасида ҳозир бўишлари керак токи, Исломий Инқилоб ва исломий тузумни назарга тутган мақсадлари амалга ошириб, талаб даражасига етказсинлар деб таъкидлади.
Шу ҳолда Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ҳам парламентнинг бугунги йиғилишида Оятуллоҳ Рафсанжонийни вафот қилганини Эрон халқи учун ўта қайғули эканлигига тўхталиб, марҳум Рафсанжонийнинг номи Исломий Инқилоб билан бирлашиб кетган ва абадий қолади деб айтди.