Сотиб олинган илк Аэробус 321 русумли пассажир ташувчи самолёт Теҳронга келди
(last modified Thu, 12 Jan 2017 13:33:51 GMT )
Январ 12, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Аэробус 321
    Аэробус 321

Теҳрон давлат томонидан сотиб олинган илк Аэробус 321 русумли пасажир ташувчи самолёт бу шаҳарнинг Меҳробод аэропортида келиб қўнди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Эронэйр ширкати директори Фарҳод Парвариш сўзлаган нутқида,  кеча Францияда Эроннинг Ҳумо авиакомпаниясига топширилган А321 русумли мусофир ташувчи самолёт бугун Меҳробод аэропортига келиб қўнди ва Эрон авиакомпанияларига қўшилди деб айтди.

Эронэйр ширкати директори шунингдек бу самолёт 195 мусофир учун мўлжалланганлиги ва мамлакат ичкасида ҳаво йўлларида  ишга солиши кутилаётганлигини таъкидлаб,  шу йилнинг охиригача А321 русумли яна бир неча пассажир ташувчи самолётларини  Эрон ҳаво йўллари ширкатига қўшилишини қўшимча қилди.

 Аэробус ширкати директори Фабис Бержиз ҳам  Эрон томонидан олинган илк  А321 русумли мусофир ташувчи самолёти билан Эронга келганлиги айтилади.

Кеча Аэробус ширкати директори Фабис Бержиз бу пассажир ташувчи самолётни Эронга топширилиши маросимида шу билан Эрон ва Аэробус ширкати ўртасидаги ҳамкорликлар расман бошланди деб эълон қилди.