Ғазо ва Ливанда сионистик режимнинг Голани бригадасининг 110 аскари ўлдирилди
Ғазо бўлгаси ва Ливан мамлакати ҳудудидаги уруш фронтларида сиоинстик режимнинг Голани бригадасининг юздан ортиқ аскари ҳалок бўлди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун сионистик режимнинг Маарив газетаси қуйидагича ёзди: ушбу статистик маълумотлар билан Nahal, десантлар, Жағотий ва Кафир каби бошқа пиёда аскар бригадалари билан солиштирганда Голани бригадаси Ғазо ва Ливандаги урушда энг кўп талофат кўрган.
Ҳисоботга кўра, сиоинстик режимниг Голани бригадасининг аскарларини кўп йўқотишлари армяси ичида бригада қўмондонлигига нисбатан танқидларни кўпайтирди ва баъзи сионистик режим зобитлари ёмон қўмондонлик сабабли бригада полковники Яир Белининг ишдан олинишини талаб қилди.
Сионистик режим армияси бугун Ливан жанубидаги Шамъ шаҳрида Ҳизбуллоҳ кучлари билан тўқнашувда Голани бригадасининг 13-баталонидаги аскарлардан бири ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Кеча Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Ливан жанубидаги бир бинода сиоинст аскарларга қилган ҳужумида сионистик режимнинг Голани махсус бригадасининг 4 ҳарбийси ўлдирилди ва яна бир қанча босқинчи кучлар яраланди.
2024-йил 23-сентябрида сионистик режим армияси Ливан жанубидаги турли ҳудудларга оммавий ҳужумлар уюштирди ва бу ҳали ҳам давом этмоқда.