Ҳошимий Рафсанжонийни дафн этиш маросими Эрон халқи ваҳдатининг намоиши эди
(last modified Fri, 13 Jan 2017 12:25:51 GMT )
Январ 13, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • Ҳошимий Рафсанжонийни дафн этиш маросими Эрон халқи ваҳдатининг  намоиши эди

Эрон президенти Ҳошимий Рафсанжонийнинг қабри устида унинг хотирасини эъзозлади

Жума куни Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Имом Хумайний (р) нинг пок ҳарамларида ул ҳазрат ва Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний қабрларини зиёрат қилганидан кейин  журналистлар билан бўлган суҳбатда Ҳошимий  Рафсанжонийнинг Исломий тузум йўлидаги курашлари, фидокорликлари ва турли масалалар ечимида унинг  кўрсатган ташаббуслари ҳақида гапирди.

Эрон президенти Тузум матфаатларини белгилаш Кенгаши раисини дафн этиш маросими барча сиёсий  қанот ва гуруҳларнинг ваҳдатини намоён этганини таъкидлаб, илова этди: ўша кунда ҳамма  фаол иштироклари билан жаҳон аҳлига Ислом тузумидаги яхлитликни кўрсатишди.

Ҳасан Руҳоний Эрон халқи ўз масъулларининг  ҳамеша ёнида эканини риҳлат ва  ё шаҳодатдан кейин ҳам ўзларининг алоқа ва ишончларини уларга кўрсатишини баён этди.