Москва, Теҳрон ва Анқара давлатлари Қозоғистонда ўтказиладиган Сурия тинчлиги музокараларининг ҳомийлари
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон, Москва ва Анқара давлатлари Қозоғистонда ўтказилиши кутилаётган Сурия сулҳ музокараларининг асосий ҳомийларидан эканлигини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган бугунги баёнотида, Москва давлати Теҳрон ва Анқара билан биргаликда 23 январь куни ўтказилиши кутилаётган Сурия давлати ва мухолифлар вакиллари музокараларининг ҳомийлари сифатида саъй ҳаракат қилишади деб таъкидланган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шунингдек Россия, Эрон ва Туркия давлат делегациялари Москва шаҳрида Остонада ўтказилаётган Сурия музокараларида кўпроқ мувафаққиятларга эришиш масаласини муҳокама қилишди деб маълум этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек Москвада қатнашган мамлакталар вакиллари Остона музокараларининг аҳамиятини таъкидлашди деб эълон этди.