Ёнғин натижасида Теҳронда кўп қаватли бино қулади
Январ 19, 2017 16:20 Asia/Tashkent
Теҳрон шаҳри марказида жойлашган 15 қаватли бинода юз берган ёнғин натижасида бу бино қулаб тушди.
Бугун тонг пайтида Теҳрон шаҳридаги Пласко номли кўп қаватли бинаода ёнғин юз берди.
Ўт ўчириш масъуллари бир неча соат давомида турли воситалар ва тажҳизотлар билан бу ёнғинни ўчириш учун саъй ҳаракт қилишди аммо ёнғинни катта бўлгани ва алангаси кўтарилганлиги туфайли бу бино буткул қулади.
Мазкур бинони қулаб тушиши билан аксарияти ўт ўчирувчилари бўлган 30 нафар шахс ҳам вайроналар остида қолишган.