Остона йиғилишидан сўнг Жобирий Ансорий ва Ди Мистура учрашиб мулоқот ўтказдилар
(last modified Mon, 23 Jan 2017 13:46:40 GMT )
Январ 23, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумурияти ташқи ишлар вазири
    Эрон ислом жумурияти ташқи ишлар вазири

Эрон ислом жумурияти ташқи ишлар вазири муовини сурияликларнинг ҳар икки томони ўртасидаги музокараларни натижаа бериши ва уни енгилиштаришда БМТни фаол рол ўйнаши зарурлигини таъкидлади.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазирининг Африка ва арабий мамлакатлар ишларидаги муовини Жобирий Ансорий  Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурия ишларидаги БМТ махсус вакили Стефан Ди Мистура билан учрашиб, Сурияда юз бераётган сўнгги воқеа -ҳодисалар масалаларини муҳокама қилди.

Эрон ислом жумҳурияти делегациясини ушбу йиғилишда раислик қилаётган Жобирий Ансорий бу учрашувда ,  сурияликлар ўрасида музокараларни енгиллаштиришда БМТни фаол рол ўйнашини таъкидлаб,  Эрон, Россия ва Туркия учлиги Сурияни ҳимоя қилиш халқаро гуруҳи ўрнини ололмайди деб қўшимча қилди.

Стефан Ди Мистура ҳам бу учрашувда БМТни  суриялик гуруҳлар ўртасидаги музокараларга ижобий таъсир кўрсатиши ва уни енгиллаштиришда рол ўйнашини таъкидлаб,  бу йиғилишни  Сурияда оташкесимни жорий қилиш ва бу мамлакат сиёсий бўҳронига ечим топишга таъсир ўтказишига умид қилди.

 

Ёрлиқ