Имом Ризо (а)-нинг шаҳри Машҳад "ислом дунёсининг маданий пойтахти" бўлди.
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13579
Машҳад шаҳри бугун дунёнинг 51 мамлакатининг намояндалари ва ҳукумат аъзолари ҳузур топишлари билан расмий равишда "ислом дунёсининг маданий пойтахти" унвонида эълон қилинди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
Январ 24, 2017 14:26 Asia/Tashkent
  • Имом Ризо (а)-нинг шаҳри Машҳад

Машҳад шаҳри бугун дунёнинг 51 мамлакатининг намояндалари ва ҳукумат аъзолари ҳузур топишлари билан расмий равишда "ислом дунёсининг маданий пойтахти" унвонида эълон қилинди.

Исломий конфренция ташкилоти қошидаги илм ва маданият бўйича исломий тадқиқот ташкилоти Ойсесконинг қарори билан "ислом дунёсининг маданий пойтахти" унвони милодий 2017 йил учун муқаддас Машҳад шаҳрига берилди. Муқаддас Машҳад шаҳри халқаро ушбу унвонга эга бўлган иккинчи шаҳар ҳисобланади. Бундан олдин милодий 2006 йилда "Исфаҳон" шаҳри Эронда биринчи маротаба ислом дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган эди.