Машҳад шаҳри ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди
(last modified Tue, 24 Jan 2017 14:01:03 GMT )
Январ 24, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Бугун Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а) пок ҳарамларининг
    Бугун Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а) пок ҳарамларининг

Бугун Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а) пок ҳарамларининг Қуддус залида дунёнинг 51 мамлакатидан ташриф буюрган 250 нафар сиёсий ва маданий шахсиятлар, Эроннинг маданият вазири ва бошқа масъуллари иштирокида " Машҳад шаҳри 2017 чи йилда ислом оламининг маданий пойтахти " унвон остидаги анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  2011 чи йилдан бери Исломий конференцияи ташкилотига қарам бўлган  исломий, илмий.маданий ва таълим бўйича ташкилоти ( Айсиско)  томонидан  ҳар йили Африка, арабий ва арабий бўлмаган исломий мамлакатларнинг  3 та шаҳри ислом олами пойтахти этиб эълон этилади.

Бу чорчубада Машҳад каби мазҳабий шаҳар ҳам 2017 чи йилда Осиёдаги ислом оламининг маданий пойтахти этиб эълон қилинди.

Бугун юзлаб ички ва хорижий меҳмонлар иштирокида  ушбу маросим ўтказилди.

Расмий маросимни очилишида  турли исломий мамлакатларнинг таниқли шахсиятлари ва масъулларига қўшимча парламент вакиллари, вазирлари элчилари ва мазҳабий -маданият шахсиятлари ҳам иштирок этдилар.

 108 нафар меҳмонлар ҳам Танзания, Афғонистон, Покистон, Уганда, Мавритания , Алжазоир ва Суриядан ташриф буюргандилар.

 

Ёрлиқ