Иорданиядаги америкалик ҳарбийлар жойлашган ҳудуд Эрон ракеталари нишонга олинди
Иорданиядаги Ал-Азрақ ва «Шаҳзода Ҳасан» базалари, америкалик террорист ҳарбийлар жойлашган ҳудудлар Эрон ракеталарининг кенг кўламли зарбалари нишонга олинди.
«Pars Today» хабарига кўра, араб манбалари чоршанба тонгида Иорданияда кучли портлашлар овози эшитилгани ҳақида хабар берди.
Ироқнинг «Ная» ахборот воситаси шошилинч хабарда Эрон баллистик ракеталари зарбаси ортидан Иорданиядаги АҚШ базасида портлашлар содир бўлганини маълум қилди.
Олинган маълумотларга кўра, Ал-Азрақ ва «Шаҳзода Ҳасан» ҳарбий-ҳаво базалари Эроннинг жазоловчи ракета ҳужумлари нишонлари бўлган.
Ушбу икки базада содир бўлган кўплаб портлашларнинг кучи шу даражада бўлганки, босиб олинган Фаластин жанубидаги Эйлат минтақаси аҳолиси ҳам портлашлар овозини эшитган.
Бу портлашлардан бир неча дақиқа олдин оммавий ахборот воситалари АҚШнинг Эрон нефт танкерларига қарши сўнгги ҳужумларига жавобан Эрондан баллистик ракеталар учирилгани ҳақида хабар берган эди.
Маҳаллий манбалар, шунингдек, Иорданиянинг «Ақаба» ҳудудида америкалик террористлар позицияларига кассетали жанговар қисмлар билан жиҳозланган Эрон ракеталари тушгани ва ҳаво мудофаа тизимлари ишдан чиққанини кўрсатувчи тасвирларни тарқатди.
Сионистик режимнинг 13-канали маълум қилишича, Эрон томонидан амалга оширилган кенг кўламли ракета ҳужуми ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейинги энг йирик ҳужум ҳисобланади.
«New York Times» ҳам Эроннинг Иорданияга қилган ҳужумида америкалик аскарлар катта талафот кўрганини маълум қилди.
Иорданиялик манба ҳам кўп сонли яраланган америкалик аскарлар Германиядаги Рамштайн ҳарбий госпиталига кўчирилаётгани ва уларнинг айримларининг жароҳатлари ўта оғир эканини билдирди.
Араб манбалари, шунингдек, Эрон ракеталарининг Баҳрайн ва Қувайтга ҳам ҳужум қилгани ҳақида хабар бермоқда.