Лорижоний: АҚШ давлати ўзидан қўрқмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13839-Лорижоний_АҚШ_давлати_ўзидан_қўрқмоқда
Эрон парламенти раиси АҚШнинг янги давлатини муҳожирлар ва мусулмонларни бу мамлакатга киришларига жорий қилган чекловлари хусусан эронликларга виза беришни чеклаганига кўрсатган аксиламалида бу давлатни ўзидан ҳаросга тушгани ва ноинсоний хатти ҳаракат олиб бораётганлигини баён этди.
(last modified 2018-08-22T17:49:25+00:00 )
Январ 29, 2017 19:25 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси
    Эрон парламенти раиси

Эрон парламенти раиси АҚШнинг янги давлатини муҳожирлар ва мусулмонларни бу мамлакатга киришларига жорий қилган чекловлари хусусан эронликларга виза беришни чеклаганига кўрсатган аксиламалида бу давлатни ўзидан ҳаросга тушгани ва ноинсоний хатти ҳаракат олиб бораётганлигини баён этди.

Жума кечаси АҚШ президенти Дональд Трамп  исломий мамлакатлар жумладан Эрон, Ироқ , Судан Сомали, Ливия, Сурия ва Яман фуқаролари ва қочқинларини бу мамлакатга киришларига кенг қамровли человлар жорий қилди.

Шу ҳафтада шунингдек  президент Дональд Трамп иммиграция сиёсатини кучайтиришга қаратилган қатор фармонлар имзолади. Хусусан, шундай фармондан бирига кўра, асосий аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган мамлакатлар фуқароларига 90 кунга АҚШга кириш тақиқланди.  Америка ОАВ булар Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали мамлакатлари эканини маълум қилди.

Эрон парламенти ахборот агентлигига кўра,парламент раиси Али Лорижоний ҳам бугун парламент йиғилишида сўзлаган нутқида  исломий мамлакатлар хусусан эронликларга виза беришга чекловлар жорий қилишга асосланан АҚШ давлатининг хатти ҳаракатани қаттиқ қоралаб, АҚШни ташқи кўринишида демократик ва аслида эса ирқчиликка асосланган сиёсатга эга бўлганлигини таъкидлади.