Эрон қуролли кучлари ҳар қандай душманга қарши кураш олиб боришга тайёрдир
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари Эрон армиясини ҳар қандай душманга қарши кураш олиб бориш учун тайёр бўлгани душманларни қаттиқ қўрқув ва ҳаросга солмоқда деб айтди
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон армияси бош қўмондони муовини генерал Аҳмадризро Пурдастон тинчлик ва сулҳ замонида ҳам Эрон қруолли кучларини тайёр бўлгани ва лозим бўлганда шай ҳолатга келтирилиши душманларни кучсизлантириб, ҳарбий руҳияларига жиддий халал етказилишига сбаб бўлмоқда деб таъкидлади.
Генерал Пурдастон ўз сўзларида АҚШ давлати 1991 чи ва 2001 чи йилларда Эрон нуфузига қарши кураш олиб бориш учун Ўрта Шарқдаги айрим давлатлардан фойдаланиб минтақага ҳузур топди, аммо Эрон қуролли кучларини ҳардоим тайёр эканлигига шоҳид бўлиб орқага чекинишга мажбур бўлди деб қўшимча қилди.