Эрон ўзини ҳимоя қилиш учун бошқа мамлакатлардан ижозат олмайди
-
Эрон ташқи ишлар вазирлиги нотиғи
Эрон ташқи ишлар вазирлиги нотиғи баллистик ракеталарни синовдан ўтказиш ўз миллий хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Эрон ислом жумҳуриятининг ҳақ -ҳуқуқининг бир қисмидир ва бу масала борасида бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг нуқтаи назари муҳим эмас деб айтди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазирлигининг нотиғи Баҳром Қосимий Эроннинг ракета дастурлари буткул мудофаа моҳиятга эга бўлиб, Эроннинг баллистик рактеларидан ҳеч бири ядровий каллакча учун лойиҳалаштирилмаган, бинобарин бу масала хавфсизлик кенгашнинг 2231 чи сонли резолюцияси ваколати доирасида эмас деб таъкидлади.
Қосимий ўз сўзларида Эрон давлатини ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа этиш учун ҳеч бир мамлакатдан ижозат олмайдиганлигига тўхталиб, Эрон давлатини хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюциясида келтирилган барча чекловларни қабул қилмаганлиги билан бир пайтда, Эронни баллистик ракетларини синовдан ўтказиш бу резлолюция моддаларига зид эмас ва сиёсий ғаразлар билан билдирилаётган айрим давлатлар нуқтаи назари маҳкум этишга сазовор ва қабул қилиб бўлмас ҳаракатдир деб аниқлик киритди.