14 чи баҳман, Исломий Инқилоб, иймон, жиҳод ва шаҳодат куни
Эрон ислом инқилоби олдинги сиёсий тузумни ўзгартириши билан Эрон жомеасида жиҳод ва шаҳодат тушунчаларни қайта трилтирди.
Бугун пайшанба ҳижрий шамсий 14 баҳман , милодий ҳисоб билан 2017 чи йилнинг 2 февраль куни Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлиги, иймон ва шаҳодат ё худ Фажр даҳасининг 3 чи куни деб номланган.
Йиллар давомида Эрон халқини қарши курашидан сўнг ниҳоят милодий 1979 чи йили, ҳижрий- шамсий 1357 ий йилда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди. Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин ислом ва Эрон мустақиллиги ва ифтихори йўлида барча хавф хатарлар қаршисида туриш ва фидокорликлар кўрсатиш ҳардоим Эрон халқи учун мустаҳкам бир таянч нуқтаси бўлган.
Жиҳод, шаҳодат ва иймон тушунчалари мусулмонларнинг узоқ тарихига бориб тақалади, аммо Эрон халқи бугунги асрда ҳамда йиллар давомидаги шоҳаншоҳлик режимига қарши кураш давоимда қатъийлик ва мустаҳкам руҳия билан ушбу тушунчаларни амалга ошириб келдилар.
Эрон халқи шунингдек, 8 йил давомида тишу тирноғигача қуролланган БААС режими қаршисида туриб матонат ва шижоат кўрсатдилар ва ниҳоят фидокорлик ва иймон- эътиқод маданиятлари билан ғалаба қозондилар.