Исломий Инқилоб раҳбари идораси раиси: АҚШ бутун жаҳондаги ёвузликлар манбаидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14163-Исломий_Инқилоб_раҳбари_идораси_раиси_АҚШ_бутун_жаҳондаги_ёвузликлар_манбаидир
Исломий Инқилоб музазам раҳбари идораси раиси АҚШ давлати бутун жаҳонда содир этган жиноятлари билан ёвузликларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва Эрон халқи " АҚШга ўлим" шиоридан ҳеч қачон воз кечмайдилар деб айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 04, 2017 19:47 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб музазам раҳбари идораси
    Исломий Инқилоб музазам раҳбари идораси

Исломий Инқилоб музазам раҳбари идораси раиси АҚШ давлати бутун жаҳонда содир этган жиноятлари билан ёвузликларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва Эрон халқи " АҚШга ўлим" шиоридан ҳеч қачон воз кечмайдилар деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси раиси ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммад Муҳаммадий Гулпойгоний Теҳрон вилоятидаги Варомин шаҳрида жойлашган Соҳибуззамон (ажж) масжидида сўзлаган нутқида, АҚШ бутун жаҳондаги ёвузликларнинг манбаидир ва сионистик режим ҳам унинг малайи ва АҚШ давлати томонидан вужудга келтирилган режим ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммадий Гулпойгоний ўз сўзларида  айрим мусулмон мамлакатлар хусусан Эрон фуқароларини АҚШга киришларини тақиқлашга қаратилган  Дональд Трампнинг фармонига тўхталиб, АҚШ фақат ва ҳардоим дунёни талон- тарож қилиш пайидадир деб аниқлик киритди.