Эрон президенти: Бир мамлакатнинг истиқлол мавзуси турли кўламда ўзига хос аҳамиятга эгадир
Эрон президенти: Бир мамлакатнинг истиқлол мавзуси турли кўламда ўзига хос аҳамиятга эгадир
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, бир мамлакатнинг истиқлол мавзуси турли кўламда ва аҳолининг иҳтиёжларини қондиришда ўз ўзини таъминлашда ўзига хос аҳамиятга эгадир. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Теҳронда Эрон газ миллий ширкатининг таъсис этилган кунига бағишланган анжуманда исломий инқилобнинг асосий шиорларини, истиқлол ва озодликка қаратилганини баён этиб шундай айтдики, инқилоб халқнинг овозига таяниб мустақил эди. Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, инқилобий қарашга эга бўлиш маъноси бу эркин фикрлаш ва сўз эркинлиги бўлиб танқидни ҳам ўз ичига қамраб олади. Эрон президенти нефт ва газ масаласи фақат иқтисодий эмас, балки Эронда нефт ишлаб чиқарилишининг бошланиши инқилобдан бироз вақт ўтгандан кейин, сиёсий мавзу билан бирга қонуний кучга эга бўлди. Ҳар доим нефт экспорт ва импорт алоқалари доирасида ташқи сиёсат соҳасида таъсирга эга бўлган.