феврал 10, 2017 12:39 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси кунининг тантаналари

Эроннинг барча шаҳарларида 22-баҳман кунига бағишланган байрам намоишларида халқнинг фаол иштироки

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солиҳий ушбу йилда ҳам 22-баҳман кунига бағишланган байрам намоишларида миллионлаб эронликларнинг иштирок этаётганликлари Американинг савсаталарига муносиб жавоб бўлишини баён этди.

Эрон Ички ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича муовини Али Асғар Аҳмадий ҳам кўча намоишлари жараёнида журналистлар билан қилган  суҳбатида айтди: АҚШ президенти Доналд Трампнинг таҳдидлари оддий ва такрорийдир.

Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38-йиллик байрамига бағишланган  кўча намоишлари бутун Эронда бугун (10 февраль) эрталаб  бошланди  ва мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида халқнинг фаол иштироки билан давом этмоқда.

Ёрлиқ