Бугун Эрон делегацияси Остонага жўнаб кетди
Эрон делегацияси Сурия бўйича халқаро анжуманда қатнашиш мақсадида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига йўл олди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазирининг Араб ва Африка давлатлари бўйича муовини Содиқ Жобирий Ансорий бошчилигидаги делегация Сурияда тинчлиги музокараларида иштирок этиш учун Қозоғистонга учиб кетди.
Бугун Қозоғистоннинг Алмати аэропортида Содиқ Ҳусейн Жобирий Ансорий Эрон телерадиокомпанияси мухбири билан суҳбатида Россия ва Туркия делегациялари билан Сурияда тинчлик музокараларини давом эттириш учун эронлик делегация ҳам Остона -2 йиғилишида қатнашмоқда деб қайд этди.
У шунингдек Сурияда оташкесимни жорий қилиш, аниқланган минтақаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида мувофиқлаштиришларни давом эттириш, Эрон, Россия ва Туркия таклифи билан жорий этилган оташкесимни ижро этишга оид муштарак комиссия ишларини кўриб чиқиш каби масалалар ушбу йиғилишда муҳокама этилади деб аниқлик киритди.