Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режим бош вазирининг асоссиз иддаоларига жавоб берди
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф босқинчи сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Эроннинг мудофаа мақсадга қаратилган ракета системасига қарши билдирган асоссиз иддаоларини қаттиқ қоралади
Алолам телеканали хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттер тармроғидаги саҳифасида сионистик режимнинг бутун тарихи қон тўкиш ва тажовукорликлар билан тўладир, бу режим Эрондан қўрқитиш каби сиёсатларидан ташқари, Ўрта Шарқда ноқонуний ядровий қурол-яроқ ва ядровий каллакларга эга бўлган режим ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказган сўнгги йиғилишида Эроннинг осоишта мақсаддаги ядровий фаолиятлари ва мудофаага мўлжалланган ракеталари Исроил ва АҚШ хавфсизлиги учун жиддий хавф -хатар ҳисобланади деб иддао қилганди.