Эрон ТИВ: Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ташқи ишлар вазири билан учрашмайди
(last modified Sat, 18 Feb 2017 13:48:55 GMT )
феврал 18, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Германиянинг Мюнхен конференцияси доирасида Эрон ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтиши мумкин деган айрим хабарларга кўрсатган аксиламалида бундай учрашув режалаштирилмаган деб айтди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО билан суҳбатда Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай алоқалар хусусан дипломатик алоқалар мавжуд эмас, бинобарин музокаралар ҳам ўтказилмайди деб изоҳлади.

Қосимий ўз сўзларида Эрон давлати бир неча марта  ядровий масалалар ва Баржом дастури борасида музокара ўтказмайдиганлиги,  лозим бўлганида ҳам  фақат МАГАТЭ ё ўзи Халқаро атом энергияси ташкилоти воситачилиги билан бу мавзуни сўраб суриштиришини маълум қилган деб таъкидлади