феврал 22, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Терроризмни ҳимоя қилиш Сионистик режимнинг ва Ол Сауд ҳукуматининг ҳозирги усули ҳисобланади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, терроризм воситасини ишга солиб товламачилик қилишни Сионистик режимнинг ва Ол Сауд ҳукуматининг ҳозирги методи деб атади

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, терроризм воситасини ишга солиб товламачилик қилишни Сионистик режимнинг ва Ол Сауд ҳукуматининг ҳозирги методи деб атади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бугун чоршанба куни Сурия парламенти раиси Ҳадия Аббос билан учрашганида шундай айтдики, Сионистик режим минтақада юзага келган бўҳронли вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойланишга ҳаракат қилади ва одамларни ўлдириш ҳамда ишғол этиш ҳаракатларини янада тезлаштиришни давом эттиради. Аммо шубҳасизки, муқовамат фарзандларининг қасос ўти ушбу режимнинг жиноятларини жавобсиз қолдирмайди. Шунингдек Эрон миллий хавфсизлик кенгаши котибининг таъкидлашича, бугунги кунда терроризм хомийларининг энг катталари Эронни жаҳон хавфсизлиги ва тинчлиги учун таҳдид деб айтишади, ваҳоланки уларнинг ўзлари такфирчи терроризмни кенг қамровда ҳимоя қилиб, жаҳон тинчлигига мисли йўқ даражада раҳна солишади. 

Ёрлиқ