Генерал Сафавий: Муқаддас Мудофаа Эрон халқининг муқовимат ва шижоатининг тимсоли эди
(last modified Sun, 26 Feb 2017 14:34:57 GMT )
феврал 26, 2017 19:34 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси генерал Сайид Яҳё Раҳим Сафавий
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси генерал Сайид Яҳё Раҳим Сафавий

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг маслаҳатчиси Муқаддас Мудофаани муқовимат маданияти ва Эрон халқининг миллий қудрати ва шижоатининг рамзидир деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси генерал Сайид Яҳё Раҳим Сафавий  Теҳронда бўлиб ўтган "Муқаддас Мудофаа музейи лойиҳасининг асослари" миллий йиғилишида сўзлаган нутқида, Муқаддас Мудофаа  муқовимат номли янги бир мактабга асос солди. Ушбу мактаб эндиликда Сурия, Ироқ ва Яман ва бошқа мамлакатларда ўз нуфузи ва  қудратини кўрсатиб, намойиш бермоқда деб изоҳлаб ўтди.

Генерал Сайид Яҳё Раҳим Сафавий шунингдек  1 миллиард 600 миллион нафар аҳолига эга бўлган мусулмон мамлакатлари тафаккур , заковат ва шижоат билан мазлум Фаластин халқини озод этишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 

Ёрлиқ