феврал 27, 2017 11:17 Asia/Tashkent
  • Асқар Фарҳодийнинг
    Асқар Фарҳодийнинг

Тақдимотга кела олмаган эронликлар фильми «Оскар» олди

Кун.ўз сайтига кўра, АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги Америка кино санъати академияси мукофоти бўлмиш «Оскар» киномукофотини топшириш маросими бошланди. Тадбир 13-марта 3,3 минг кишига мўлжалланган Dolby театрида ўтказилмоқда.

«Энг яхши хорижий фильм» йўналишида «Оскар»га эронликларнинг «Коммивояжер» фильми муносиб кўрилди.

Қайд этиш керакки, ушбу фильм ижодкорлари режиссёр Асқар Фарҳодий ва бош рол ижрочиси Таране Алидўстий АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлар бўйича фармони туфайли тақдимотга ташриф буюра олмади.

Фарҳод Тоҳирий 2012 йилда худди шу йўналишда «Оскар» олганди («Нодир ва Симиннинг ажралиши»).

Ушбу йўналишда «Танна» (Австралия), «Бу шунчаки охир замон» (Канада—Франция), «Менинг ерим» (Дания—Германия), «Тони Эрдманн» (Германия), «Қиролнинг танлови» (Норвегия), «Жаннат» (Россия) ва «Увенинг иккинчи ҳаёти» (Швеция) ва «Қовоқча ҳаёти» (Швейцария) фильмлари ҳам ғолибликка даъвогарлик қилганди.

2016 йилда Киноакадемиянинг чет тилидаги энг яхши фильм мукофотига талабгор 85 та фильм илгари сурилган эди.

Ёрлиқ